Қашқадарё вилояти ИИБ: Вилоят ҳудудидаги кўплаб ЙТҲлар пиёдаларнинг айби билан содир бўлади
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, Қарши шаҳри ҳудудида янги йўл белгисини ўрнатиш ишлари бошланган. Маълум қилишларича, вилоят ҳудудидаги кўплаб ЙТҲлар пиёдаларнинг айби билан содир бўлган.
Бу белги пиёдаларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш улар билан содир бўлиши мумкин бўл йўл-транспорт ходисаларини олдини олишдан иборат.
"Ўрганишлар натижасида шу маълум бўлдики вилоят ҳудудидаги кўплаб ЙТҲлар пиёдаларнинг айби билан содир бўлади. Пиёдалар ўтиш мумкин бўлмаган жойлардан ўтишади. Шунинг олдини олиш мақсадида одам кўп тўпланадиган А-380 автомобилъ йўлининг Қарши шаҳар “Жайҳун” кўчасида жойлашган вилоят шифохонаси олдида илк маротаба янги йўл белгилари яъни 3.10 "Йўловчилар ҳаракати тақиқланади" белгиси ўрнатилди.", - дейилади ахборот хизмати хабарида.
Ўхшаш янгиликлар:
Қамашида 2 кунда 2 та авария содир бўлган йўлга онлайн радар қўйиб қўйишди
Йўллар созланиши учун яна қанча қурбон керак?