Қамашида 2 кунда 2 та авария содир бўлган йўлга онлайн радар қўйиб қўйишди
Хабарингиз бор, "Nasafnews" ахборот портали 22 ва 23 август кунлари Қамашида туманида 2 та мудҳиш ЙТҲлар содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилганди. ИИБ 23 август куни содир бўлган воқеа ҳақида маълумот бериб, 2 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Аммо 22 август кунидаги "Дамас" ва "Некcия" русумли автомашиналар тўқнашуви борасида расмий маълумот берилмади.
Мавзуга доир: Қашқадарёда яна мудҳиш автоавариялар содир бўлмоқда
Қамашида содир бўлган яна бир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
Бугун эса Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати мазкур ЙТҲлар содир бўлган ҳудудга радар ўрнатилганини маълум қилди.
![](/uploads/posts/2022-08/1661426913_photo_2022-08-25_12-40-06.jpg)
"Nasafnews" кузатувчилари юқоридаги 2 та ЙТҲ содир бўлган йўл ўпирилиб кетгани ҳақида суратлар юборди ва кузатувчиларимиз бу йўллар таъмирланиши учун қанча қурбон керак деган ҳақли саволларни ўртага ташлашмоқда.
![](/uploads/posts/2022-08/1661426879_photo_2022-08-23_09-13-34.jpg)
![](/uploads/posts/2022-08/1661426911_photo_2022-08-23_09-13-46.jpg)
Ўхшаш янгиликлар:
![Авариялар ҳафталиги. Қамашида содир бўлган яна бир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди](/uploads/posts/2022-08/1661363399_img_20220824_224656_922.jpg)
Авариялар ҳафталиги. Қамашида содир бўлган яна бир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
2 та "Дамас" ва 1 та "Спарк" иштирокида юз берган ЙТҲ аянчли якун топди.