Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 18-март III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 27-март санасидан бошланади

18-март III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 27-март санасидан бошланади

09 мар 2023
950
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 18-март (шанба) бўлади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21-март санасидан бошланиб, 7 календар кун давом этиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” 2022-йил 23-декабрдаги Фармонига мувофиқ, 2023-йил 20-март куни – қўшимча дам олиш кун сифатида белгиланганлиги муносабати билан мактабларда баҳорги таътил 20-март санасидан бошланади ҳамда 26-мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шуларни инобатга олиб, умумий ўрта таълим мактабларида 18-март (шанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 27-март санасидан бошланишини маълум қиламиз.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: