Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Меҳнат кодексига амал қилинг: бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак
Меҳнат кодексига амал қилинг: бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак
07 мар 2023
1 081
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади. Эртага 8-март — Хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 7-март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.