Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олишади

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олишади

23 дек 2022
2 608
МАҲАЛЛИЙ

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Фармонга кўра, 2023 йил 2 ва 3 январь қўшимча дам олиш кунлари деб эълон қилинди.

Президентнинг 2022 йилдаги байрамлар тўғрисидаги тегишли қарорига кўра, 31 декабрь, шанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шундай қилиб, яқинлашиб келаётган байрамда ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади:

2022 йил 31 декабрь (шанба) - қўшимча дам олиш куни;

2023 йил 1 январь (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни;

2023 йил 2 январь (душанба) - қўшимча дам олиш куни;

2023 йил 3 январь (сешанба) олти кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: