"Тошкент- Қарши" йўналишида яна бир "Afrosiyob" поезди қатнови йўлга қўйилади
Йўловчиларга темирйўл транспортида хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари "Тошкент-Қарши-Тошкент" йўналишида 780/779-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи "Afrosiyob" электропоездлари қатнови йўлга қўйилади.
Ҳаракат жадвалига кўра, "Тошкент-Қарши" йўналишида қатновини амалга оширадиган 780-сонли "Afrosiyob" замонавий электропоезди ҳар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 07:00 да Тошкент Марказий вокзалидан;
"Қарши-Тошкент" йўналишидаги 779-сонли поезд эса Қарши вокзалидан шу кунлари соат 15:25 да қатновини амалга оширади.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда
Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.