Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қаршида қуёш панеллари орқали электр энергияси билан таъминланадиган "Султон сарой" турар-жой мажмуаси қурилишига старт берилди
Қаршида қуёш панеллари орқали электр энергияси билан таъминланадиган "Султон сарой" турар-жой мажмуаси қурилишига старт берилди
20 мар 2023
2 576
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қарши шаҳрида 700 та хонадонга мўлжалланган 12 та кўп қаватли уйлардан иборат "Султон сарой" турар-жой мажмуаси қад ростламоқда. 4 гектар майдонни эгаллаган мажмуада инсон эҳтиёжи учун зарур бўлган барча шароитлар яратилиши лойиҳага киритилган.
Масалан, автотураргоҳлар бинонинг ертўла қисмида, мажмуанинг олд қисмидаги 1-2-қаватларда йирик савдо дуконлари, болалар майдончалари ва бошқа маиший хизмат турлари жой олади. Энг қувонарлиси шуки, мажмуа тўлиқ қуёш панеллари орқали электр энергияси билан таъминланади.
Наврўз байрами арафасида қурилиши бошланаётган мажмуага вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам ташриф буюриб, Президентимиз қўллаб-қувватловлари ортидан тадбиркорларнинг бу каби йирик лойиҳаларни яна кўплаб амалга оширишида доимо амалий ёрдамга тайёрлигини билдирди.