Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Азимов лойиҳа қиймати 100 млрд сўмни ташкил этувчи йирик савдо марказига борди

Азимов лойиҳа қиймати 100 млрд сўмни ташкил этувчи йирик савдо марказига борди

22 ноя 2022
2 375
МАҲАЛЛИЙ

Айни пайтда лойиҳа қиймати 100 млрд сўмни ташкил этувчи йирик савдо марказининг қурилиш ишлари якунланиб, сўнгги пардозлаш жараёни кетмоқда.

“Qarshi Mall” деб номланувчи ушбу савдо марказининг пастки қавати ҳозирда харидорлар учун очилиб, бу ерда Бухоронинг “Атланта” фирмасининг, “Ангар” оилавий дўконининг кийим-кечак, хўжалик моллари савдо нуқталари жойлашган. Мажмуанинг 1-қаватида “Korzinka”, “Idea” супермаркетлар тармоғи, заргарлик буюмлари, парфюмерия маҳсулотлари, сарполар, совғалар, телефон ва аксессуарлар дўконлари бўлади. 2-қаватда 90 та савдо нўқтаси жойлашиб, уларда кийим-кечак маҳсулотлари сотилади. 3-қаватда болалар учун кўнгилочар жой, умумий овқатланиш маскани ташкил этилади. Мажмуа ишга тушиши натижасида 500 та янги иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов мажмуада олиб борилаётган ишлар билан танишиб, уни тезроқ харидорлар учун очиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: