Қашқадарёда 7 нафар ҳайдовчи автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди 23 мар 2023 3 687 ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судида маст ҳолда автомашина бошқарган фуқаролар иши кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузарларнинг айрими туғилган кун борлигини айтиб, спиртли ичимлик истеъм қилганини тан олиб, суддан енгиллик сўраган. Бу ҳақда "Nasaf" телеканали мухбири Шавкат Аминов хабар бермоқда.Суд давомида 7 нафар ҳайдовчига спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автомашина бошқаргани сабабли ҳайдовчилар маълум бир муддатда автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.Маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарларга 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари, 7 млн 500 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. «Улашинг» Ўхшаш янгиликлар: Қашқадарёда 6 ойда автомашинани маст ҳолда бошқарган қанча ҳайдовчи жазолангани маълум бўлди Миришкор ҳокимининг 50 минг доллар билан қўлга тушган ўринбосари ва Муборак ИИБ бўлими бошлиғига суд ҳукми ўқилди Қашқадарёда ЙПХ ходимлари йил бошидан буён маст ҳолда машина бошқарган қанча ҳайдовчини аниқлади? Қаршилик спортчи Элбек Раҳимов ўлимида айбдор 26 кишига суд ҳукми ўқилди Яккабоғда маст эркак ўзининг яқин танишини пичоқлаб ташлади