Афғон уруши қатнашчилари машина сотиб олишда давлат божи тўлашдан озод этиладими
"Yurits xizmati" Telegram-каналида Афғон уруши қатнашчилари машина сотиб олишда давлат божи тўлашдан озод этиладими, деган саволга юрист тўлиқлигича жавоб берди.
Савол:
Ассалому алайкум хурматли юрист хизмати ходимлари! Менинг саволим шундан иборатки, Афғонистонда хизмат бурчини ўтаганлар учун машина сотиб олаётганида нотариус хизматлари учун тўланадиган давлат божини тўлашда имтиёз борми?
Юрист жавоби:
Ҳурматли фуқаро айнан сиз сўраган ҳолатда давлат божи тўлаш бўйича афғон уруши қатнашчиларига имтиёз берилмаган.
Давлат божи тўғрисидаги қонун 11-моддасида Афғонистон Республикасида байналмилал бурчини ўтаган шахслар агар улар вафот этган бўлса, уларнинг оила аъзолари — имтиёзлар берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлатганлиги учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод этилган.
Бироқ бу имтиёз фақат ҳужжатлардан нусхаларнинг тўғрилигини тасдиқлаш жараёнида қўлланилади. Шунга кўра сиз автотранспорт воситасини сотиб олишда давлат божи тўлашдан озод бўлмайсиз.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда туман ҳокими хизмат машинаси жарима майдонига тиқилди
Қонун ҳаммага тенг.