Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 100 ёшдан ошган дарахтлар табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олинади

100 ёшдан ошган дарахтлар табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олинади

28 мар 2023
2 744
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қонунчиликка кўра, хатлов ўтказишда 100 ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилиши белгиланган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан 1 метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги 1 метр 20 сантиметр бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлаши керак.

Шунингдек, ушбу дарахтлар тўғрисидаги давлат тили, рус ва инглиз тилларидаги (дарахтнинг номи, унинг ёши, реестр рақами, жойлашган манзили) маълумотни ўз ичига олган ёрлиқ металл панжарага осиб қўйилиши зарур.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: