 
       
			 Хабарингиз бор, муҳим сиёсий жараёнлар олдида турибмиз. Тез кунларда Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериш бериш жараёнлари – референдум ўтказилади.
Хабарингиз бор, муҳим сиёсий жараёнлар олдида турибмиз. Тез кунларда Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериш бериш жараёнлари – референдум ўтказилади.  Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида Конституциявий қонун лойиҳаси халқимиз билан ҳар томонлама муҳокама қилинди, фуқаролардан 200 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар олинди, албатта, бундан асосий мақсад фуқаролар ҳуқуқларини мукамаллаштириб, Бош қомусда мустаҳкамлаш, Конституцияни бугунги реал воқеликка мослаштириш, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратишдир.
Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида Конституциявий қонун лойиҳаси халқимиз билан ҳар томонлама муҳокама қилинди, фуқаролардан 200 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар олинди, албатта, бундан асосий мақсад фуқаролар ҳуқуқларини мукамаллаштириб, Бош қомусда мустаҳкамлаш, Конституцияни бугунги реал воқеликка мослаштириш, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратишдир.  Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Шунга мувофиқ жойларда аҳоли ва давлат корхона, ташкилот ва муассасалари ходимлари билан учрашувлар ўтказилиб, тарғибот тадбирлар ўтказилмоқда.
Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади. Шунга мувофиқ жойларда аҳоли ва давлат корхона, ташкилот ва муассасалари ходимлари билан учрашувлар ўтказилиб, тарғибот тадбирлар ўтказилмоқда.  Дастлаб, Қашқадарё вилояти судининг Жиноят ишлари бўйича судьяси Ҳомид Бобоқулов сўзга чиқиб, Конституцияни бугунги реал воқеликка мослаштириш, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиши ҳақида таъкидлади.
Дастлаб, Қашқадарё вилояти судининг Жиноят ишлари бўйича судьяси Ҳомид Бобоқулов сўзга чиқиб, Конституцияни бугунги реал воқеликка мослаштириш, янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиши ҳақида таъкидлади.  Референдумда кимлар иштирок этиш мумкин? Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир.
Референдумда кимлар иштирок этиш мумкин? Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир.