Қашқадарёда канализация қувурлари ва ускуналарини ўзлаштирган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди
2022 йилнинг 17 июль куни ДХХ Муборак шаҳар бўлинмаси ва ИИБ Муборак тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туман ҳудудидаги канализация ва сув қувурларини талон-тарож қилаётган шахслар қўлга олинган эди.
2022 йилнинг июль ойида ушбу ҳолат бўйича Муборак туман прокуратураси томонидан "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак туман филиали бошлиғи А.Х., "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак туман филиали катта машинисти Я.У., "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак туман филиали 3-сонли сув сақлаш иншооти машинист-оператори Ф.Ж. ва А.А.ларга нисбатан мазкур ташкилотга тегишли бўлган 2 млрд. сўмга яқин қийматдаги ускуна-қурилмалари, сув ва канализация қувурларини ўзлаштирилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2, 3-қисмлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
2023 йилнинг 24 март куни мазкур шахсларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг ҳукмига асосан А.Х.га нисбатан 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Я.У.га нисбатан 5 (беш) йил 2 (икки) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ф.Ж.га нисбатан 1 (бир) йил 5 (беш) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва А.А.га нисбатан 1 (бир) йил 5 (беш) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, суд ҳукмига асосан мазкур шахслар томонидан давлатга етказган зарарларини тўлиқ давлат фойдасига ундириш белгиланиб, улар 2 (икки) йил муддатда давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Ўхшаш янгиликлар:
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак тумани филиалининг ноқонуний ишлари фош бўлмоқда
Бу сафар 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурлари ўзлаштирилган.
Қашқадарёда канализация қувурларини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош бўлди
Қувур сотмоқчи бўлганлар бегона эмас