Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак тумани филиалининг ноқонуний ишлари фош бўлмоқда

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак тумани филиалининг ноқонуний ишлари фош бўлмоқда

05 авг 2022
1 746
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча ахборот сайтимизда Муборак туманида канализация қувурларини сотмоқчи бўлган шахслар ушлангани, бу ишлар бошида "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак филиали мансабдор шахслари ва бошлиғи тургани ҳақида хабар қилгандик. Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мазкур филиалнинг яна бир ноқонуний ҳаракатлари ҳақида маълумот берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ Муборак тумани филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқалар туманидаги “Кўҳнашаҳар” ва “А.Темур” ҳудудидан ўтувчи узунлиги 2 500 метр бўлган бозор баҳоси 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: