Қашқадарёда имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган раҳбар фош бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳридаги “Б.К.” МЧЖ раҳбари А.Қ. ва вилоят банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, Китоб туманида яшовчи 21 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз асалари уяси ва оиласини харид қилиш учун имтиёзли шартлар асосида жами 210 млн сўм кредит маблағи ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабзда пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган банк ходимлари фош бўлди
Улар 150 нафар фуқароларнинг пенсия ва нафақа пулларини "еб юборган"
Қаршида суғурта полислари тўловлари билан боғлиқ талон-торожлик аниқланди
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.