Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шаҳрисабзда пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган банк ходимлари фош бўлди

Шаҳрисабзда пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган банк ходимлари фош бўлди

13 июн 2022
1 195
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан АТ "Халқ банки" Шаҳрисабз филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, филиалнинг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И. ва кассири Н.Р.лар ўзаро тил бириктириб, тумандаги 150 нафар фуқароларга жорий йилнинг март, апрель ва май ойлари учун ажратилган 100,5 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини фуқароларга берилишини таъминламасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб  талон-торож қилганликлари аниқланган.
Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: