Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда канализация қувурларини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош бўлди

Қашқадарёда канализация қувурларини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош бўлди

02 авг 2022
3 267
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

ДХХ Муборак шаҳар бўлинмаси ва Муборак тумани ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қувур сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда "Nasafnews" манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 17 июль куни  "Ғузор-Нукус-Бейнау" автомобиль йўлидан Муборак-Қарши йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Камаз" русумли 70 H 886 QА давлат рақамли ва "Камаз" русумли 70 L 745 ЕА давлат рақамли юк автомобиллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тўхтатилган.

Автомашиналарнинг юкхонасида 426 дм.ли жами 312 метр узунликдаги трубалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари жараёнида ушбу қувурлар "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак филиалининг балансидаги СП-3 тозалаш иншоотидан чиқинди оқова сувларни қабул қилиш иншоотигача ўрнатилган қувурлар эканлиги аниқланди. Воқеа жойида яна 182 дмли 53 метр қувурлар  ўғирлаб кетиш мақсадида кесиб қўйилганлиги ҳам маълум бўлди.

Энг қизиғи, бу қувурлар 133 млн сўмдан ошиқроқ маблағга сотилгани маълум қилинмоқда. "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак филиалининг балансидаги 426 дм.ли 312 метр қувурларни филиал раҳбари А.Х. ҳар бир метрни 150 минг сўмдан сотгани айтилмоқда.
 
Мазкур ҳолатда "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак филиали мансабдор шахслари ҳамда А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзгатилиб, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун ҳужжатлар туман прокуратурасига юборилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: