Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Лаборатория текширувлари хусусийга ўтса, хизматлар пуллик бўладими?

Лаборатория текширувлари хусусийга ўтса, хизматлар пуллик бўладими?

09 апр 2023
2 904
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Барча соҳалар каби тиббиётда ҳам хусусий сектор улушини ошириш, бу секторга кўпроқ имкониятлар тақдим этиш самарадорлик ва сифатни оширишга замин яратмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида тиббиёт соҳасида ҳам мана шундай ўзгаришларга туртки бўлди.

Босқичма-босқич давлат-хусусий секторга ўтказилиши натижасида тиббиёт муассасаларида 17 турдаги ташҳисларнинг таҳлиллари бепул амалга оширилмоқда. Аввал аксарият қисми пулли хизмат бўлган, умумий қон таҳлили, холестерин, билирубин, оқсил фракцияси, RW текшируви каби ташҳислар аутсорсинг тизимига ўтилган тўлиқ бепулдир.  Бундан ташқари 200дан ортиқ пуллик хизматлар ҳам ташкил қилинди. Шаҳар марказига бориб топшириш учун  ҳожат қолмади. Бу эса аҳолига янада манзур бўлмоқда.

Шу билан бир қаторда Қарши туманида 6 та оилавий поликлиника, 10 та оилавий шифохона пунктлари, 1 та марказий шифохона, 1 та кўп тармоқли шифохона, 1 та шошилинч тиббий ёрдам пунктларида мана шундай давлат-хусусий шерикчилик асосидаги хизматлар ташкил этилган бўлиб, хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шу билан биргаликда иш самарадорлигини ошириш мақсадида барча турдаги тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш ишлари жадаллик билан бормоқда. Бунда, айниқса, “Мурод мед стар” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: