Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлаган Фурқат Сидиқов Twitter'даги саҳифасида маълум қилишича, у Қўшма Штатлар президенти Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган.
"Ишонч ёрлиғимни топшириш маросимида суратга тушдим. Президент Жо Байден билан учрашиш катта шараф. Мен халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан", — дейди элчи Twitter'даги саҳифасида