Zamon.uz'нинг ёзишича, Туркиянинг “Ҳатайспор” клуби ҳужумчиси, Лондоннинг “Челси” клубида ўйнаган Кристиан Атсу Туркияда вайроналар остидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда футболчининг агенти Мурат Узунмеҳмет ўзининг twitter'даги саҳифасида маълум қилган.
Гана терма жамоаси футболчиси фаолияти давомида Англиянинг “Челси”, “Эвертон”, “Нюкасл” ва “Борнмут”, Португалиянинг “Порту”, Испаниянинг “Малага” ва бошқа клубларида ўйнаган. Атсу Туркиянинг “Ҳатайспор” клубига 2022 йилнинг сентябрида келиб қўшилган эди. У 31 ёшида вафот этди.