Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » «2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бир нафар фуқаро шифохонага тушган» - ИИБ ЙТҲ бўйича расмий муносабат билдирди
«2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бир нафар фуқаро шифохонага тушган» - ИИБ ЙТҲ бўйича расмий муносабат билдирди
05 май 2023
3 456
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
“Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2023 йил 5 май куни соат тахминан 13:30ларда давлат аҳамиятдаги 4Р-79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 12 км.да Қарши тумани “Хонобод” МФЙ ҳудудида ҳаракатланган ҳайдовчи Б.М. бошқарувида бўлган “Ravon-3” русумли автомобилни “Шаҳрисабз-Қарши” йўналиши бўйича бошқариб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Ж.А. бошқарувида бўлган “Nexia 2” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада “Nexia 2” русумли автомашинада йўловчи сифатида келаётган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган, бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага тушган."Нексия-3" русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
"Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган", - дейилади муносабатда.