Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Яккабоғда 20 ёшли аёлнинг расмларини тарқатмаслик учун пул талаб қилган 22 ёшли эркак ушланди

Яккабоғда 20 ёшли аёлнинг расмларини тарқатмаслик учун пул талаб қилган 22 ёшли эркак ушланди

10 май 2023
4 032
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи 20 ёшли (аёл) Ш.А. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан қўнғироқ орқали таҳдид қилиниб, шахсий маълумотларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилинаётганилигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик йўли билан Ш.А.нинг пулларини ўзлаштирмоқчи бўлган қонунбузар Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи 22 ёшли (эркак) Б.Ҳ эканлиги аниқланган.

Унга кўра (эркак) Б.Ҳ., (аёл) Ш.А.га қўнғироқ қилиб, унинг бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган, уятли фото ва видеотасвирлари мавжуд эканлиги ва уларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик учун 10.000.000 сўм миқдордаги пулларни талаб қилган ва тезкор тадбирлар давомида Б.Ҳ., келишилган пулларни олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган. 

Б.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноий иши қўзғатилган. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: