Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршилик қизнинг суратларини телеграмда тарқатиб, шарманда қилган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қаршилик қизнинг суратларини телеграмда тарқатиб, шарманда қилган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

18 сен 2022
4 050
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.М. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида номаълум шахс телеграм мессенжери орқали қизи  Р.Ж.нинг шахсий бошқаларга кўрсата олмайдиган видеотасвирлари ва суратларини тарқатиб, шарманда қилаётганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида видео ва фотосуратларни тарқатаётган шахс Қарши шаҳрида  яшовчи, 1998 йилда туғилган Р.Сэканлиги аниқланган. Р.С.га нисбатан Жиноят Кодексининг 141-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: