Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Китоблик қиз таниш йигити уни дала ҳовлига олиб бориб, номусига тегганини иддао қилмоқда

Китоблик қиз таниш йигити уни дала ҳовлига олиб бориб, номусига тегганини иддао қилмоқда

01 авг 2022
4 364
МАҲАЛЛИЙ

Китоб туманида истиқомат қилувчи қиз унинг номусига тегган йигитга чора кўришни сўраб мурожаат қилгани ҳақида видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, Китоб туманида яшовчи С.Г. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, таниши О.Х уни овқатланишга таклиф қилиб, дала ҳовлига олиб бориб, номусига текканлигини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Хга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ўтказилмоқда. Тергов ҳаракатлари устидан прокурор назорати ўрнатилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: