Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ИИБ Косонда 1,5 гектар ер майдонини 340 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди

ИИБ Косонда 1,5 гектар ер майдонини 340 миллион сўмга сотмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди

18 май 2023
2 817
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилояти прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда Косон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Telegram-каналида хабар берилган. 

Маълум бўлишича, пиллачилик хўжалигига тегишли 1,5 гектар ер майдонини 340 млн сўмга сотишга келишиб, ҳокимият идорасида ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс, келишилган пуллардан бўнак сифатида 2.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан ИЖҚК Департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: