Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Косонда 100 минг долларга ер сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Косонда 100 минг долларга ер сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

28 мар 2023
3 504
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Хабар.уз маълум қилишича, фуқаро А.Б. Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига  мурожаат қилган. Шу асосда вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнида фуқаро М.М. Косон тумани «Гулбоғ» маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимининг қарори билан «Ғ.А» фермер хўжалигига 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 50 гектар ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган пулдан 590 млн. сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: