Ғузорда 3,3 млрд сўмлик табиий газни талон-тарож қилган газ тўлдириш шохобчаси аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан “Ўзнефтгазинспекция” ва "Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Ғузор туманидаги “А.Ш.” хусусий корхонаси масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасига ўрнатилган ҳисоблаш ускунасига ташқаридан таъсир ўтказишиб, жами 3,3 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ Муборак тумани филиалининг ноқонуний ишлари фош бўлмоқда
Бу сафар 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурлари ўзлаштирилган.