Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ЙПХ ходимига пора таклиф этган косонлик шахс икки йилга озодликдан чекланди

ЙПХ ходимига пора таклиф этган косонлик шахс икки йилга озодликдан чекланди

29 июн 2023
5 347
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Косон туманида яшовчи фуқаро давлат рақам белгиси ва бошқариш ҳуқуқи бўлмаган “Зил 131” русумли қудуқ қазиб сув чиқарувчи бурғиловчи юк автомашинаси билан “Жейнов” қишлоғида юрганлиги аниқланади ва баённома расмийлаштириб, жарима майдончасига тиққан Миришкор тумани ИИБ ЙҲХБ ходимига автомашинасини олиб чиқиб бериши эвазига 6,5 млн сўм пора таклиф қилади.

Миришкор тумани прокуратураси ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИИБ ходими мурожаати бўйича ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчи пулларни бераётган вақтда қўлга олинади ва унга нисбатан ЖИБ Миришкор тумани суди раиси Бекзод Тагаев раислигида кўрилган суд ишида 2 йил яшаш жойидан чиқмаган ҳолда озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: