Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Яккабоғ ҳокимининг ўринбосари интизомий жазодан сўнг лавозимидан озод этилди

Яккабоғ ҳокимининг ўринбосари интизомий жазодан сўнг лавозимидан озод этилди

05 июл 2023
5 216
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг июнь ойида Яккабоғ тумани ҳокими навбатдаги қарорни имзолади. Унга кўра, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қўлдошев Зайниддин Турсуновичга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 301-моддаси, 269-модда 2-қисми 5-банди, 270-модда 1-қисми ҳамда 312-моддаси 2-бандига асосан ойлик иш ҳаққининг 30 фоизигача чегириб қолиш интизомий жазоси қўлланилган. 

Орадан кўп ўтмай, 3-июль куни Яккабоғ тумани ҳокимининг яна бир қарори билан Қўлдошев Зайниддин Турсунович Яккабоғ туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Қўлдошев Зайниддин ушбу лавозимга 2022-йил, 1-августда тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: