Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ҚарДУ проректори Президент Фармонини ўқимаганини тан олди

ҚарДУ проректори Президент Фармонини ўқимаганини тан олди

06 июл 2023
6 546
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳридаги “Журналистлар уйи”да Қарши шаҳридаги давлат ОТМларининг масъул ходимлари иштирокида  “Олий таълим муассасасида 2023-2024 ўқув йилида янги очилган йўналиш ва мутахассисликлар ҳамда қабул квоталари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда журналист Отабек Раҳимов 4 нафар проректорларга юзланиб “Ўтган йил (2022 йил назарда тутилмоқда)да Президент Фармони билан магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари тўлаб берилиши белгиланганди, шу ҳозир ҳам амал қиладими?”, дея савол берди. 

Матбуот анжуманида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, ТАТУ Қарши филиали, Қарши давлат университети, Тошкент иригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари инситути Қарши филиали масъуллари иштирок этаётган эди. Қизиғи, журналист саволига бирор масъул тўлиқ жавоб беролмади.

Масъуллар орасидан Қарши давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори - профессор A.Холмуродов “Очиғини тан олайлик, Президент Фармони 107 чиқдида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2023 йилдаги ПФ-107-сонли Фармони назарда тутилган). 107 да қарийб 30 га яқин фармон, қарорлар ўз кучини йўқотди. Шуни ҳали ўқишга 'успетьʼ қилганимиз йўқ, очиғи. У ҳозир, ўз кучида қолди дегани эмас”, деди саволга жавобан.

Маълумот учун, “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Президент Фармонига асосан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларида магистратурада ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари қоплаб берилади ва бунга ҳар йили камида 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

Президент сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлган хотин-қизларга таълим соҳасида берилаётган имтиёз ҳақидаги саволга жавоб бериш матбуот анжуманида ўтирган бирор масъулнинг қўлидан келмагани ачинарли ҳолат. 

Афсуски, муҳимлик даражаси юқори бўлса ҳам, Қарши давлат универсистетининг расмий веб-сайти ва телеграмдаги саҳифасида ПФ-87-сонли Президент Фармони ҳақида бирор ахборот жойланмаган экан.

Фотолар
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: