Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлими бошлиғи ходимини уриб, жағини синдиргани айтилмоқда
Ёшлар ишлари агентлиги Қарши шаҳар бўлими раҳбари ўз ходимини уриб, жағини синдиргани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, ходимнинг жағ қисмидан жарроҳлик амалиёти амалга оширилган. Шу туфайли у воқеани сўзлаб беролмади. Аммо унинг онаси ҳолатни тушунтиришга уринди. Унга кўра, раҳбар топшириқларни сўраган. Ўғли бажарганини айтиб, телефонида кўрсатаётган вақтида бошлиғи жағига урган, дейилади Миллар дастурига эфирга узатилган суриштирувда.
“Жағ суяги ёрилиб кетган. Бу инсоннинг боласими? Ўғлимнинг аҳволи ҳозир қониқарли. Эрталаб соат 10:00 ларда жағини тикдик. Ҳозир очилмайди, гапиролмайди. Оғзига сув томизиб ўтирибмиз”, — дейди ходимнинг онаси.
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи ҳолат бўйича изоҳ берган: "Йиғилиш вақтида раҳбар ва ходим ўртасида ўзаро ҳурматсизлик бўлган. Раҳбарга нисбатан ходим ҳурматсизлик қилган. Йиғилишдан сўнг хонада уларнинг иккиси қолган, шу сабабли ҳолат бўйича аниқ маълумот йўқ".
Ўхшаш янгиликлар:
Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳайфсан олгани рад этилди
Бошқарма ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳайфсан олди
Агентликнинг вилоят бошқармаси ахборот хизмати бу хабарни тасдиқламади.
Қашқадарё вилояти бандлик бошқармаси вилоят прокуратураси топшириғини бажараман деб катта "қовун туширди"
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғини мактаб директорига айлантириб, ишдан ҳайдашмоқчи.