Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Муротжон Азимов Хитойда "JAC Motors" компанияси раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда

Қашқадарёда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Муротжон Азимов Хитойда "JAC Motors" компанияси раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда

19 июл 2023
2 768
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги делегация Хитойга ташрифининг иккинчи куни "JAC Mators" компанияси фаолияти билан танишиб, ушбу компания ишлаб чиқараётган анъанавий ёки электромобилларни Қарши шаҳрида ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳозирда вилоятда енгил автомобил ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар кетмоқда. Давлатимиз раҳбари томонларидан ҳам вилоят ҳокимлиги учун Қарши шаҳрида анаънавий ёки электрда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш топшириғи берилган.

Компания Хитой авто ишлаб чиқарувчилари орасида ўзига хос нуфузга эга. Компания автомибиллари жаҳоннинг 60 дан ортиқ давлатларида экспорт қилинмоқда. Делегация компания раҳбарияти билан икки томонлама учрашувда мазкур инвестиция лойиҳаси келгусида вилоятнинг ташриф қоғози бўлишини таъкидлади. Яъни, компания раҳбарияти тез орада Қарши шаҳрига келиши кутилмоқда.

Вилоятимизда энергия тежовчи, бошқаришга қулай ва ақлли машиналарни ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича музокаралар давом этттирилиб, ташриф давомида яна 2 та йирик авто ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: