Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Аввал Нишон, сўнгра Чироқчи, энди Ғузор.. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қашқадарёдаги яна бир мудирга судда ютқазиб қўйди

Аввал Нишон, сўнгра Чироқчи, энди Ғузор.. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қашқадарёдаги яна бир мудирга судда ютқазиб қўйди

19 июл 2023
5 662
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ғузор тумани ХТБ мудири лавозимида фаолият юритган Рисолат Эшқобилова Ғузор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тикланадиган бўлди. Бу ҳақда унинг адвокати Саидали Мухторалиев хабар бермоқда.

"Рисолат опа Ғузор тумани ХТБ раҳбари эди ва уни  бўшатишаётган вақтда туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи лавозими вакант эди. Бундай вазиятда, янги Меҳнат кодексининг 156-моддасига асосан Рисолат опа қайта ташкил этилган мактабгача ва мактаб таълими бўлимига тўғридан-тўғри ўтиши керак эди. Чунки бу лавозим унинг ҳаққи эди. Афсуски, амалда ундай бўлмайди, уни шунчаки қисқартириш деб ишдан бўшатиб юборишади", - деб ёзади адвокат Мухторалиев. 

Бунга қадар Нишон тумани ХТБ мудири Холмуродов Жаҳонгир ва Чироқчи тумани ХТБ Фарход Жумановлар ҳам ғайриқонуний буйруқлар устидан судга даъво аризаси киритиб, вазирликни судда ютиб чиқишганди

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: