Қарши аеропортида қурол ва 437 дона ўқ дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Қарши аеропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Қарши” авиарейси билан учиб келган фуқароларнинг бирига тегишли бўлган қўл ва юк сумкалари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада, сумкада йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, шунингдек божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган пневматик тўппонча ҳамда 437 дона ўқлар борлиги аниқланган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
Ушбу лавозимда Бахром Юсупов ишлаб келаётган эди.