Кўкдала туманида яна бир янги мактаб фойдаланишга топширилди
Кўкдала туманининг "Аннаруз" МФЙ ҳудудида Божхона қумитаси ҳомийлиги асосида қуриб фойдаланишга топширилган замонавий янги мактаб биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу очилиш маросимида Божхона қумитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ҳамда Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраевлар иштирок этишди.
80-сонли мактаб учун битта 180 ўринли янги ўқув биноси ҳамда 180 ўринли эски мактаб биноси тўлиқ реконстуркция қилиниб, янги ва замонавий кўринишга келтирилди. Тадбир давомида Божхона қумитаси раиси мактаб ўқувчилари учун замонавий компьютерлар ва электрон доска ҳам совға қилди.

Ўхшаш янгиликлар:
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
Ушбу лавозимда Бахром Юсупов ишлаб келаётган эди.