Кўкдалада биноси йўқ маҳалла қолмади
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида 37 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, бу маҳаллаларнинг ҳаммасида ҳам бино йўқ эди. Президент томонидан туманга қаратилган эътибор натижасида туманда қисқа фурсатда 19 та замонавий маҳалла идоралари қурилди. Бунинг натижасида Кўкдала туманида биноси йўқ маҳалла қолмади.
Туман ҳокими Хуррам Жўраев бу маҳаллаларнинг ҳар бирини очилиш маросимида иштирок этиб, маҳалла ходимларини замонавий масканлар билан табриклади.
Маълумот учун, туманда қурилган 19 та идора бир хил кўринишга эга бўлиб, маҳалланинг 5 нафар ходимлари учун алоҳида хоналар мавжуд. Ҳар бир бинонинг умумий баҳоси 920 млн сўмни ташкил этади. Суратлар Олтиндала маҳалласи очилиш маросимидан олинган.
Ўхшаш янгиликлар:
Масжид ва вагонда ишлаётган маҳаллага ёрдам керак
Шуҳрат Турсунов ва Нормўмин Холбоев вагон маҳаллага бир айланиб келинг.
Чироқчи: Жажжилар учун замонавий масканлар
Қашқадарё воҳасининг йирик ҳудудлардан бири – Чироқчи туманида барча соҳаларда ислоҳотлар жадал бормоқда.