Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги бошқармаси шўъба бошлиғи Ҳ.Н. “D.М.” МЧЖ лойиҳачиси Ш.С.га танишлари ёрдамида “Пахтазор-1” МФЙда жойлашган кўп қаватли уй-жой биноси лойиҳасини тасдиқлатиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.