Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 9 нафар фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро аниқланди
9 нафар фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро аниқланди
30 июл 2023
3 076
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.П. 9 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга ўзини гўёки Қарши замонавий ижтимоий гуманитар нодавлат олий таълим муассасаси раҳбари деб таништириб, уларни ушбу муассасага ишга қабул қилиши эвазига жами 12 200 АҚШ долларини ва 126,8 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.М. фуқаро У.Ф.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Қарши шаҳар марказий поликлиникаси ҳамшираси Ф.П. фуқаро М.Ш.ни танишлари ёрдамида Миллий гвардия вилоят бошқармасига қарашли шифохонага ишга жойлаштириб қўйиши эвазига учун 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.