ТАТУ Қарши филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Б. фуқаро М.З.ни танишлари ёрдамида 1 000 АҚШ доллари эвазига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди
У 3 нафар шахсга Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.