Қашқадарёда 230 дан ортиқ онлайн фоторадарлар, 8 та тезликни аниқловчи махсус автомашиналар борлиги маълум қилинди
Депутатлар, масъул раҳбарлар иштирокида вилоят кенгашининг навбатдаги 64-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят сектор раҳбарларининг амалга оширилаётган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди.
Ҳусусан, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Сатволдиев жиноятчиликни олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.
"Турли кўнгилсиз ҳодисалар, жароҳат ва ўлим билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қоидаларбузарлик ва тезликни оширишга қаратилган тадбирлар доимий давом этади. Жумладан, 231 онлайн фоторадарлар, 8 та тезликни аниқловчи махсус автомашиналар ва бир вақтнинг ўзида 11 та қоидабузарликларни аниқлайдиган 360° автомашиналар хизмат олиб бормоқда.
Янги ўқув йили бошланиши билан таълим муассасалари олдидаги йўлларда ҳам назорат тадбирлари кучайтирилади", дейилади 3-сектор раҳбари ахборотида.
Ўхшаш янгиликлар:
Қамашида 2 кунда 2 та авария содир бўлган йўлга онлайн радар қўйиб қўйишди
Йўллар созланиши учун яна қанча қурбон керак?