Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Янги раҳбарлар қандай ишлар билан банд? “Nasafnews” айни шу масалага қизиқди ва илк ўрганишни Миришкор туманидан бошлади

Янги раҳбарлар қандай ишлар билан банд? “Nasafnews” айни шу масалага қизиқди ва илк ўрганишни Миришкор туманидан бошлади

09 авг 2023
3 228
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Раҳбарлар ҳокимликка қадар ҳам қатор соҳаларда тажриба орттирганини ҳисобга олсак, қисқа фурсатларда уларнинг ишлари кўзга кўриниши керак эди. Айниқса, фуқароларнинг дарди билан ишлаш айни даврнинг муҳим талабидир. 

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш – бу вақтинчалик кампания эмас, балки давлат сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб, доимо эътиборимиз марказида турадиган масаладир", деган эди Президент Шавкат Мирзиёев. 

Хўш, янги раҳбарлар қандай ишлар билан банд? “Nasafnews” айни шу масалага қизиқди ва илк ўрганишни Миришкор туманидан бошлади. 

Сайтимиз мухбири билан суҳбатлашган Миришкор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати вакилига кўра, Файзулло Ғуломов туман ҳокими вазифасига киришгач, илк эътиборни фуқаролар дардига қулоқ тутиш ва уларнинг муаммоларига ечим излашга қаратган. 

Ҳоким қабул қилган дастлабки мурожаатлар қисқа фурсатда қаноатлантирилган. “Сабаби, туман ҳокими масъуллар олдига қаттиқ талаб қўйиб, ижросини ўзи назорат қиляпти”, дейди ҳокимнинг матбуот котиби. 

Хусусан, “Гулистон” қишлоғида истиқомат қилувчи Р. Хўжамуродованинг фарзандини даволаш харажатлари учун 5 млн сўм, С. Намозованинг даволаниш ва дори-дармон харажатлари учун 1 млн сўм, “Жейнов” МФЙда яшовчи Н. Химматованинг фарзандини операцияси учун 4 млн сўм маблағ ажратилган. 

Қўшимча қилинишича, ҳоким ташаббуси билан Помуқ шифохонасига икки дона кондитсионер олиб берилмоқда.

Nasafnews” ушбу мавзуни давом эттиради.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: