Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошдими?

Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошдими?

18 янв 2023
3 565
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Юртимизга кириб келган аномал совуқ об-ҳаво шароитида мавсумини беталафот ўтказиш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ҳудудларда тайёргарликлар кўрилди.

Шундай бўлсада, ҳар ерда камчиликлар юзага келиб турибди. Албатта синовли даврларда раҳбарлар елкасидаги масъулият икки баробарга ошади. Ижтимоий тармоқларда нарх-наво кўтарилиши билан боғлиқ маълумотлар эълон қилинди.

"NasafNews" жамоаси ҳудудлардаги нарх-наволарга қизиқди. 

Хусусан, Миришкор тумани "Жейнов" озиқ-овқат деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмаркаларда нархлар қуйидагича: Картошка - 4000 сўм, 

Пиёз - 6000 сўм, 

Мол гўшти - 55 000 сўм.

Бундан ташқари, ҳудудларда мавжуд савдо дўконларида пиёз нархи 5000-7000 сўм атрофида эканлиги маълум бўлди.
Шунингдек, аҳолининг энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида маҳаллаларга килограмми 303 сўмдан кўмирлар тарқатилмоқда.
Ушбу маълумотлар сўровимизга асосан Миришкор туман ҳокимлиги томонидан берилган ва оммага ўз саҳифаси орқали эълон қилинган. 
"NasafNews" вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги нарх-наволарни ўрганишни давом эттиради.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: