Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркка таклиф қилди

АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркка таклиф қилди

18 авг 2023
1 174
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Forbes нашрининг ёзишича, Байден 11 август куни Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида Ўзбекистон раҳбарини Нью-Йоркда БМТ бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё ва АҚШ давлат раҳбарларининг (CA5+1) саммитига таклиф қилган.

Мактубда Жо Байден АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик мустаҳкамланаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган, шунингдек, ўтган йил давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққани алоҳида қайд этган.

"Қўшма Штатлар сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайди", деб ёзади Жо Байден.

У Саида Мирзиёеванинг 2023 йилда Вашингтонга қилган ташрифини алоҳида тилга олган: "Биз йил бошида қизингиз Саидани Оқ уйда кутиб олиш шарафига муяссар бўлдик. Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш борасидаги унинг ҳаракатлари ва сизнинг жасоратингиз таҳсинга сазовордир".

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: