Вилоят ҳокими ўринбосари яна Президенти Администрациясига қайтди
Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўткир Қодиров 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
У Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти йиғма-таҳлил бўлими бошлиғи, Ташқи савдо вазирлиги импорт таҳлили ва ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш таклифларини шакллантириш бошқармаси бошлиғи, Ташқи ишлар вазирлигида шартнома-ҳуқуқ бошқармаси масъул ходими, Президент Администрациясида масъул ходим лавозимларида фаолият юритган.
Ўткир Қодиров 2021 йил апрел ойи бошларида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Ўхшаш янгиликлар:
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
Ушбу лавозимда Бахром Юсупов ишлаб келаётган эди.