Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Хорижий йирик брендлар Қашқадарёда иш бошлайди

Хорижий йирик брендлар Қашқадарёда иш бошлайди

08 сен 2023
1 950
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраев туманга хорижий инвестицияларни жалб этиш, жаҳон бозоридаги етакчи ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 4 сентябридан 7 сентябрига қадар Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлди.

Ишбилармон доира вакилларидан иборат делегацияга раҳбарлик қилган Хуррам Жўраев дастлаб, Голландия, Македония, Ироқ, Марокаш, Жазоир ва Украина каби мамлакатларда ўзининг йирик тармоқларига эга бўлган, 60 дан ортиқ давлатга маҳсулот етказиб берувчи “Girişim elektrik” саноат корхонаси раҳбарияти билан учрашди.

Миллий зар чопон ва Амир Темур тасвири акс этган эсдалик совғаларни туркларга туҳфа этган Хуррам Жўраев мезбон томон билан энергия тежовчи технологиялар, қуёш электр станцияларини ишга тушириш бўйича дастлабки келишувларга эришган.

Шундан сўнг, Туркиянинг қатор корхоналари раҳбарлари билан турли соҳаларда ҳамкорлик ўрнатиш борасида учрашув ва музокаралар ўтказилган.

Сўнгра, 7 сентябрь куни Хуррам Жўраев раҳбарлигидаги делегация Италияга жўнаб кетишди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль ойи бошида Италия делегацияси Ўзбекистонда бўлиб, Италиянинг эркаклар ва аёллар кийимларини ишлаб чиқарувчи йирик корхонаси “Cotonella” раҳбарияти Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантириш, Қашқадарёда илк босқичнинг ўзида 2 миллион донагача тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 80 нафаргача кишини доимий иш билан таъминлаш мақсадида “Cotonella Uzbekistan” хорижий корхонасини очилишини маълум қилишганди.

Бугун, 8 сентябрь куни Қашқадарё делегацияси Италиянинг Ломбардия провницияси маркази Мантуа шаҳрида жойлашган “Cotonella” корхонасида бўлиб, Қашқадарёда хорижий корхонани очиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Лойиҳа ишга тушгандан сўнг, маҳсулотлар ҳажмини йилига 8 миллион донага етказиш учун 5 миллион доллар йўналтирилиши маълум бўлди. Натижада, 500 тагача янги доимий иш ўрни ҳам яратилади.

Делегация 12 сентябрга қадар Италиялик тадбиркорлар билан учрашувларни ўтказади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: