Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Бекзод Тагаев яна 14 та маъмурий иш бўйича яраштирувга эришди

Бекзод Тагаев яна 14 та маъмурий иш бўйича яраштирувга эришди

19 сен 2023
1 010
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб замирида инсон қарини улуғлаш каби эзгу мақсад ётгани ҳеч биримизга сир эмас. 

Хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, фуқароларимизнинг судма-суд овораю сарсон бўлиб юриши каби салбий амалиётга барҳам берилди. Шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бирига айланди. 

Қолаверса, барча тоифадаги суд ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиётининг йўлга қўйилгани аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва суд ҳокимиятининг очиқлигини ошириш йўлида кўрилган муҳим чора бўлди. 

Бугун, 19 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Миришкор тумани суди томонидан тумандаги “Ободон” ҳамда "қизил" тоифага кирган “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли ўртасида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Суд раиси Бекзод Тагаев томонидан ўтказилган сайёр суд мажлиси олдидан иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирилди. Суд ишида 2 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши кўрилди.

Бундан ташқари, 28 нафар шахсга оид маъмурий ишлар МЖтКнинг тегишли моддалари билан кўриб чиқилиб тамомланди. 

Кўриб тамомланган маъмурий ишлардан 14 та маъмурий ишлар МЖтКнинг 21-2-моддаси тартибида ярашув асосида иш юритишдан тугатилди. Очиқ ва шаффоф ўтган суд жараёни сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан суд вакилларига юзланиб, мавжуд муаммолар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: