Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Shahri Kesh city” – Қашқадарёда 1260 хонадонни ўз ичига олган янги турар-жой комплекси қад ростлайди

“Shahri Kesh city” – Қашқадарёда 1260 хонадонни ўз ичига олган янги турар-жой комплекси қад ростлайди

25 сен 2023
2 480
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ҳаётга тадбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар туфайли аҳоли пунктларини қуришга комплекс ёндашилиб, авваллари одамларни энг кўп ташвишга солаётган уй-жой масаласи бугун давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошқа соҳалар қаторида қурилиш соҳаси ҳам ислоҳ қилиниб, бу борада 27 та Президент фармон ва қарорлари ҳамда 24 та Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Қашқадарёда ҳам қад кўтараётган ижтимоий объектлар, кўп қаватли турар жойлар ва барча турдаги бунёдкорлик ишлари, ўз навбатида, сифатли қурилишига бўлган талабга алоҳида эътибор берилмоқда.
Хусусан, вилоятда жами 2249 та кўп  12 та 16 қаватли, 22 таси 7 қаватли ва турли қаватли уй-жойлардир. Кўп қаватли уй-жойларда 161 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Биргина ўтган 2022 йилда вилоятда 118 та янги кўп қаватли уй-жойлар қурилган.

Жорий йилда ҳам аҳоли эҳтиёжини қондириш, муносиб шароит яратиш мақсадида вилоятнинг турли ҳудудларида замонавий қулайликларга эга бўлган турар-жой мажмуалари қад ростламоқда.
Жумладан, Китоб тумани “Янги замон” маҳалласи ҳудудининг 4,7 га майдонида 1260 хонадон (2-3 хонали) га мўлжалланган, 5 қаватдан иборат “Shahri Kesh city” турар жой комплекси қурилиш ишларига старт берилди.

Халқимизга хос анъана давом эттирилиб, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Январь Иноятов бош вилоят нуронийлари дуоси олиниб, мажмуа пойдеворига ғишт қўйилди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этган.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовга кўра, мажмуа қурилишига 220 млрд сўм инвестиция маблағлари йўналтирилган.

Маълум бўлишича, мажмуа ҳудудининг 3200 квадрат метр майдонида катталар ва ёшлар учун замонавий жиҳозланган воркаут ва болалар майдончалари, 1400 квадрат метрида кўкаламзор ҳудуд ташкил этилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: