Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қарши туманида кўп қаватли уйлар сув ва газга уланмасдан, қурилиш ишлари якунланмасдан очилди

Қарши туманида кўп қаватли уйлар сув ва газга уланмасдан, қурилиш ишлари якунланмасдан очилди

01 сен 2022
2 095
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча Қарши тумани Чаман массивида бунёд этилган 18 та кўп қаватли уйнинг 360 та хонадони фойдаланишга топширилди. Қурилиши тугалланмаган уйларнинг очилиш маросими ҳақида Қарши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати бонг урди. 

Ҳокимликнинг ёзишича, кўп қаватли турар-жой биноларининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва Қарши тумани ҳокими Бехзоджон Юсуповлар иштирок этишган.

"Nasafnews" мухбирининг ёзишича, ҳокимлик бу уйлардаги қурилиш ишларини назорат қилмаган. Натижада қурилиш ишлари чала амалга оширилган.

Қолаверса, кўп қаватли уйларнинг баъзилари ҳали газ ва сувга уланмаган. Уйларда сув таъминоти йўқ. Лекин ҳокимлар тантана билан очилиш маросими қилди.

Бундан ташқари, уйларнинг ташқи коммуникация ишлари "ўлда-жўлда", қўл учида бажарилган. Бетон қопламаси ётқизиш охирига етказилмаган.

Ўз-ўзидан ўринли савол туғилади:

Қашқадарё вилояти ҳокими ва Қарши тумани ҳокими нега чала "дом"ларни тантана билан очди?

Ҳокимлар уйларнинг ҳали газ ва сув таъминотига уланмаганидан хабари йўқми?

Балки Қарши тумани ҳокими Бехзод Юсупов вилоят ҳокими олдида очко олмоқчидир?!

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: