Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Жамоат жойларида юзни тўсиб юришни тақиқловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди

Жамоат жойларида юзни тўсиб юришни тақиқловчи қонун Сенат томонидан маъқулланди

30 сен 2023
540
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва сенаторлар томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунда сўз боради.

“Биз миллий урф-одатлар, шу жумладан диний қадриятларни юксак эъзозлайдиган халқмиз. Лекин шу билан бирга, жамиятимиз, давлатимиз ҳаёти қонун устуворлиги шароитида кечиши зарур. Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар қандай шахс бунга сўзсиз риоя қилиши шарт!", дейди Сенат раиси Танзила Норбоева.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: