Бош вазир ўтказган йиғилиш ҳақида расмий муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов амалдорларга динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Абдулла Арипов бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси биносида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган махсус мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда.
“Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида фуқароларнинг диний эркинлиги ва диний эътиқоди ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаб қўйилган. Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз”,- дейилади расмий муносабатда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё ҳокими матбуот эркинлиги куни билан журналистларни табриклади
"Nasafnews" сайти бош муҳаррири вилоят ҳокими фахрий ёрлиғига муносиб кўрилди.